Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

Кон-металлургия тармоғига халқаро стандартлар жорий этилади

21.01.2019

Читать на русском языке

Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси амалга оширила бошлади (17.01.2019 йилдаги ПҚ–4124-сон қарорга қаранг).

 

Чора-тадбирлар комплекси кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарида ишлаб чиқаришнинг ўсишига ва инвестициявий жозибадорлигининг ошишига тўсқинлик қилаётган мавжуд бошқарув тузилмаси, фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобини юритиш ва баҳолаш услублари, молиявий ҳисоботларнинг эскирган шаклларидан воз кечишга йўналтирилган.

 

Янги тартибот йирик корхоналар рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида инвестицияларни жалб этишга қўшимча шароитлар яратиш имконини беради, у икки босқичда жорий этилади.

 

2019 йил якунидан бошлаб тармоқ корхоналари:

2020 йил якунидан бошлаб қуйидагилар амалга оширилади:

молиявий ҳисоботларни мажбурий тартибда халқаро стандартлар асосида тузади ва халқаро аудиторлик компанияларини жалб этган ҳолда мустақил ташқи аудитни ўтказади 

Ҳисоб ва ҳисобот бўйича халқаро стандартлар (ISAR) принциплари ва талаблари асосида корпоратив ошкораликни татбиқ этиш

активларни сотиш рентабеллиги, актив ва мажбуриятларнинг айланиши, шунингдек халқаро фонд биржалари ва молия институтлари талабларига асосан белгиланадиган бошқа кўрсаткичлар даражаси бўйича минимал талабларни амалиётга жорий қилади

Глобал ташаббускорлик ҳисоботига (GRI) мувофиқ ҳисоботларни, шу жумладан иқтисодий, ижтимоий ва экологик масалалар бўйича чоп этиш

 

«Навоий КМК» ДК негизида уран қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича давлат корхонаси ҳамда қимматбаҳо металлар қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича акциядорлик жамияти шаклидаги корхона ташкил этилади.

 

Кон-металлургия тармоғини ислоҳ қилиш бўйича Республика комиссияси ташкил этилиб, унга қуйидаги вазифалар юклатилди:

 

а) 2019 йил 1 мартга қадар «Навоий КМК» ДКни қайта ташкил этиш ва корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, шунингдек ҳужжатда назарда тутилган талабларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш;

 

б) кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини ривожлантириш, модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришнинг узоқ муддатли дастурларини жадал амалга ошириш бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

 

в) 2019 йил 1 майга қадар кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарига берилган солиқ ва божхона имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ва унификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

 

г) 2019 йил 1 июлга қадар халқаро молия институтлари ва консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда қуйиддагиларнинг акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида оммавий равишда бирламчи ва иккиламчи жойлаштириш орқали инвесторларни жалб этишни назарда тутувчи Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш:

  • «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ – 2022 йилда;
  • «Олмалиқ КМК» АЖ – 2023 йилда;
  • акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил этиладиган «Навоий КМК» ДК – 2023 йилда;

 

д) 2019 йил 1 декабрга қадар «Навоий КМК» ДКни қайта ташкил этиш билан боғлиқ жараёнларни якунлаш ҳамда янги ташкил этиладиган АЖдаги давлат улушини профессионал бошқарув компанияларига танлов асосида ишончли бошқарувга бериш бўйича таклиф киритиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

                                                                                                                                     Олег Гаевой.