Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсть ли ответственность за отпуск товара без доверенности Какие программы розничной торговли и общепита должны быть интегрированы с системами налоговых органовКак будут приостанавливать Свидетельство плательщика НДС по новым правилам Как распорядиться долей общества в уставном фонде ООО Как распорядиться долей общества в уставном фонде ООО

Концерт-томоша фаолияти учун давлат божи камайтирилди

31.01.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2023 йилдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 29-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларга лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори камайтирилди:

  • концерт, оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этувчи яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқаларга:
    • I рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 20 баравари (илгари 50 баравари бўлган);
    • II рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 10 баравари (илгари 25 баравари бўлган);
  • ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатадиган яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, дижей-овоз оператори, маъмур ва бошқаларга – БҲМнинг 3 баравари (илгари БҲМнинг 4 бараваридан 7 бараваригача).

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.01.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.