Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак организовать банкет для сотрудниц к 8 Марта Когда могут привлечь к административной ответственности за несвоевременную сдачу налоговой отчетности Для юрлиц введены новые штрафы за незаконную вырубку и повреждения деревьев Как проводить инвентаризацию кассы Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд
.

Концерт-томоша фаолиятидан давлат божини ундириш тартиби ўзгартирилди

14.07.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 13.07.2022 йилдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Фармон билан концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари сони амалдаги 6 тадан 3 тага қисқартирилди.

 

Концерт-томоша хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари орасида қуйидагича тақсимланади:

а) I рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

  • республика ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон концерт ташкил этиш;
  • II ва III рейтинг гуруҳлари ижрочилари учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

б) II рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

  • битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида қатнашиш;
  • ОАВда қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;
  • III рейтинг гуруҳи ижрочиси учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

в) III рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

  • тўй, юбилей ҳамда бошқа маросим ва тантаналарда, жумладан, тўйхона, ресторан, ҳордиқ чиқариш ташкилотлари (клуб, дискотека, бар ва қаҳвахона) ва хусусий уйларда концерт-томоша хизматларини кўрсатиш;
  • созанда ва раққос(а)лар томонидан битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш.

 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат божи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • I рейтинг гуруҳи учун - БҲМнинг 20 баравари миқдорида;
  • II рейтинг гуруҳи учун - БҲМнинг 10 баравари миқдорида;
  • III рейтинг гуруҳи учун - БҲМнинг 3 баравари миқдорида;

 

Қуйидагилар давлат божини тўлашдан озод этилади:

  • ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар – ўқиш муддати давомида;

 

Концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи жисмоний шахсларга даромад солиғини декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда тўлаш ҳуқуқи берилади.

 

“Soliq” мобиль иловасида лицензия асосида концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун даромадлар тўғрисидаги декларациянинг даромад ва харажатларини кунлик асосда онлайн юритиш имконияти яратилади.

 

Маданият вазирлигига фармон билан вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2022 йилда 1 млрд сўмгача маблағни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ходимларини рағбатлантириш учун йўналтиришга рухсат берилди.