Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш кенгайтирилди

20.04.2018

 

Президент 16.04.2018 йилдаги ПҚ–3668-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларн тўғрисида»ги қарорни имзолади.

 

Қўмитанинг тузилмаси янгиланди, бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 51 киши этиб белгиланди (илгари умумий сони 30 кишини ташкил этиб, шундан бошқарув ходимлари – 24 киши эди). Бунда Қўмита раисига, зарур ҳолларда, ходимларнинг кўрсатилган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Аввал ташкил этилган, Қўмита раиси ўринбосари раҳбарлик қиладиган Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият кўрсатади. Марказ ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Қўмита марказий аппаратининг тегишли ходимларига тенглаштирилади.

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Марказ сўровига кўра унга юклатилган вазифалар билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотнинг бепул тақдим этилишини таъминлаши шарт.

 

Қўмита хузуридаги жамоатчилик-маслаҳат органи ҳисобланган Конфессиялар ишлари бўйича кенгашнинг янгиланган таркиби тасдиқланди (2004 йилда ташкил этилган). Қўмита раиси лавозимига кўра унинг раиси ҳисобланади. Кенгаш аъзолари – мамлакатимизда фаолият юритадиган диний конфессиялар вакиллари сони 9 нафардан 17 нафарга кўпайди.

 

Кенгаш жамоатчилик асосида Қўмита томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият олиб боради. Унинг асосий вазифаси республика ҳудудлари ва хорижий давлатлардаги диний-ижтимоий жараёнларнинг жорий ҳолатини, шунингдек Марказ томонидан тайёрланган ахборот-таҳлилий материалларнинг тегишли кисмини доимий равишда муҳокама қилиш ва натижасига кўра Қўмитага тавсиялар беришдан иборат.

 

Молия вазирлигига янги ташкил этилган тузилмасига мувофиқ Қўмитага бюджет маблағлари ажратиш, шунингдек Қўмита ва Марказ учун зарур бўладиган компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар, алоқа тармоғини сотиб олиш ҳамда унинг маъмурий биносини таъмирлашни молиялаштириш топширилди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилидаги бинога жойлаштирилади.

  

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Анвар Иркахўжаев.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_