Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Конларни ўзлаштириш мониторинг қилинади

02.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 йилдаги «Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 746-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2.03.2020 йилдаги «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан ФВВ, Фанлар академияси ва Энергетика вазирлигининг «Денгизкўл», «Ҳисор», «Қандим» ва «Оққул» конларида углеводородларни қазиб олишнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини мониторинг қилиш тизимини (кейинги ўринларда - мониторинг тизими) 1.03.2021 йилдан эътиборан жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Тизим халқаро тажрибалар асосида «Денгизкўл», «Ҳисор», «Қандим» ва «Оққул» конларини ўзлаштиришда синаб кўрилди.

 

Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини мониторинг қилиш тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • мунтазам сейсмометрик, геофизик ва космик геодезия комплекс кузатувларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • углеводород хом ашёсини қазиб чиқараётган маҳаллий ва хорижий компанияларни нефть ва газ конларида сейсмикликнинг ўзгариши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
  • фавқулодда вазиятларни келтириб чиқарувчи кучли техноген зилзилаларнинг эҳтимоли ва кўламини прогнозлаштириш, шунингдек сейсмик режимнинг ўзгариши натижасида фавқулодда вазият юзага келиши мумкин бўлган алоҳида хавфли вазиятлари тўғрисида манфаатдор ташкилотларга зудлик билан хабар бериш.

 

Шунингдек Низомда мониторинг тизимини ташкил этиш, уни амалга ошириш ва молиялаштириш тартиби қайд этилган.

 

Энергетика вазирлигига қуйидаги вазифалар топширилди:

  • 1.01.2021 йилга қадар Фанлар академияси ва ФВВ билан биргаликда республика ҳудудида ўзлаштирилаётган нефть ва газ конларида мониторинг тизими ташкил этиладиган конлар рўйхатини шакллантириш;
  • маҳаллий ва хорижий компаниялар томонидан нефть ва газ конларида мониторинг тизимини жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шунингдек тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини назоратга олиш;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда «Электрон ҳукумат» тизими доирасида шакллантирилган идоравий ахборот тизимининг функцияларини мониторинг тизими жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий