Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как работать с ЕНСТ? Продолжаем отвечать на актуальные вопросы - читать на buxgalter.uzКак уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uz

Консолидациялашган бюджет таркибида 18 та давлат мақсадли жамғармалари мавжуд

22.11.2019

Читать на русском языке

 

Уларнинг тўлиқ рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг консолидациялашган бюджети таркибига Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари киради. Консолидациялашган бюджет таркибига киритиладиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.

 

Тасдиқланган рўйхатда:

  • Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма;
  • Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
  • Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси;
  • Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси;
  • Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси;
  • Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси;
  • Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди;
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси;
  • “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ғазначилик ижроси билан тўлиқ қамраб олинади. Молия вазирлигига бир ой муддатда давлат мақсадли жамғармаларининг ҳисобот шаклларини халқаро молия институтларининг талабларига мувофиқ келтириш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.