Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
О техническом фильтре при сдаче отчетности по НДС: итоги обсуждения с Налоговым комитетом Нужно ли командировочное удостоверение для выплаты командировочных Во что обойдется неиспользование водомера при заборе воды из скважины Как уплачивать сборы за право реализации алкогольной продукцииКакие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Конституция куни қандай ўтказилади

22.10.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 17.10.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги   Ф-53-сонли Фармойиши имзоланди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби тасдиқланди. Унинг раиси этиб Бош вазир тайинланди.

 

Шунингдек, Конституция кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури қабул қилинган бўлиб, унда қуйидаги бешта йўналиш бўйича 50 дан зиёд тадбирлар акс эттирилган:

  • Конституция мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича ташкилий тадбирлар;
  • маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари;
  • байрам ва бошқа кўнгилочар тадбирлар;
  • давлат органлари ва ташкилотларида ташкил этиладиган тадбирлар
  • таълим ташкилотларида ташкил этиладиган тарғибот тадбирлари.

 

Тадбирлар «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» деган бош ғояни ўзида мужассам этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.10.2024 йилдан кучга кирди.

                            Собир Нурбердиев

 

Курс валют

2025-05-07
  • USD:12924.92 (+0.00) сум
  • EUR:14620.67 (+0.00) сум
  • RUB:159.94 (+0.00) сум