Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Контракт бўйича ҳарбий хизматга 5 йилга қабул қилишади

27.09.2016

Ўзбекистон Республикасининг 23.09.2016 йилдаги 411-сон “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни билан контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ муддати ўзгартирилди.

 

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонундаги ўзгаришларга кўра, контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган шахслар билан дастлабки контракт 5 йилга тузилади. Ҳарбий хизматчилар билан янги контракт (ҳарбий хизматга мажбур резервчилар) 5 йилга ёки ҳарбий хизмат ўташ ёшидан ўтишига беш йилдан кам муддат қолган бўлса, ундан камрок муддатга тузилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввал хизматни ўташ бўйича дастлабки контракт шахсларнинг унвонига қараб тузилар эди. Масалан, дастлабки контракт хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича 3 йил, офицерлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича 5 йил муддатга тузилар эди.  

 

Аввалгидек, ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист