Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Коронавирусга қарши эмланиши шарт бўлган фуқаролар рўйхати белгиланди

23.07.2021

Читать на русском языке

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори билан 0239-07-сонли «Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси» санитария қоидалари ва нормаларига ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 31, 19.07.2021 й.).

 

Хусусан, профилактик эмлашлар тақвимига «Шол касаллиги билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар» позициясидан кейин «Коронавирус инфекциясига қарши» позицияси ҳам киритилди.

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ қуйидаги шахслар коронавирус инфекциясига қарши эмланиши лозим:

  • 2021 йил 1 сентябргача 1-доза вакциналари;
  • жорий йилнинг 1 октябригача 2-доза вакциналари;
  • 1 ноябригача 3-доза вакциналари билан.

 

Фуқароларнинг қуйидаги тоифалари оммавий эмланиши шартлиги белгиланган:

  • аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;
  • барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;
  • спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;
  • маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;
  • меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;
  • йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;
  • давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;
  • ҳарбий хизматчилар;
  • умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;
  • барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;
  • коммунал хизмат соҳаси ходимлари;
  • алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.