Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлательщик НДС реорганизован путем присоединения: как возмещается НДС Что меняет цифровая маркировка в торговле прохладительными напитками (часть 2) Как правильно в чеках онлайн-ККТ отражать наименование товаров и услуг Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года

Корпоратив муносабатлар соҳасида қатор талаблар бекор қилинмоқда

11.11.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 08.11.2022 йилда  “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-415 сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжат 2022 йил 1 декабрдан қуйидаги талаблар бекор қилинишини назарда тутмоқда:

 

  • қуйидаги ташкилотларда ички аудит хизматини ташкил этиш:
    • МЧЖларда (активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 бараваридан кўп бўлган давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган МЧЖлар, шунингдек кредит ташкилотларидан ташқари);
    • активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 бараваридан кам бўлган давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган АЖ ва ДУКларда;
  • МЧЖ таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш; 
  • МЧЖнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш;
  • МЧЖ ташкил этилганда заҳира жамғармасини устав фонднинг камида 15 % этиб белгилаш.

Шунингдек, эндиликда Олий суд тегишли вазирликлар билан:

  • ҳар ойда Олий суд расмий сайтида, Қонун ҳужжатлари миллий базасида ва ижтимоий тармоқларда корпоратив низоларни кўриш натижаси бўйича суд қарорларини эгасизлантирилган ҳолда эълон қилиб боради;
  • ҳар чоракда корпоратив низолар мавзусида судья ва хўжалик жамиятлари вакиллари иштирокида семинар ва давра суҳбатларини ташкиллаштиради.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган жамиятларнинг кузатув кенгашлари ва иштирокчилар (акциядорлар) умумий йиғилишлари баённомалари ўн кунлик муддатда Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Давлат мулки» тизимида эълон қилинади.

 

2023 йил 1 мартдан унитар корхона ва қўшимча масъулиятли ташкилот шаклида юридик шахс ташкил этишга қўйилмайди, 2025 йил 1 январга қадар эса мазкур шаклдаги юридик шахслар бошқа шаклда қайта ташкил этилади.

 

2023 йил 1 мартдан бошлаб Молия вазирлиги икки кунлик муддатда ОАВ ва (ёки) ўзининг сайтида қуйидаги маълумотларни эълон қилади:

  • қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, уни тўхтатиб туриш, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш;
  • қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оиширш учун лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, лицензияни бекор қилиш;
  • қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириши, хизматларни кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини бериш;

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб: 

  • МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 000 бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас;
  • юридик шахслар қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади
  • хўжалик жамиятлари кузатув кенгашнинг акция, корпоратив облигация ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилинади

 

Маълумот учун: муҳим факт — қимматли қоғозлар баҳосига ёки улар бўйича олинадиган даромад миқдорига таъсир кўрсата оладиган эмитент молиявий-хўжалик фаолиятида ёки корпоратив ҳаракатларида юз берган ўзгаришлар.  Муҳим фактлар Молия вазирлигининг Корпоратив маълумотлар ягона порталида эълон қилинади
(http://www.openinfo.uz).
 

 

2023 йил 1 июлдан бошлаб хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ЯИДХПда эълон қилинади.

 

С  2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилган хўжалик жамиятлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор этиладиган ахборот ва ҳисоботлар билан бир қаторда пул маблағларининг ҳаракати ҳамда акциялар чиқаришнинг бир қисми бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор этади;
  • қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилмаган хўжалик жамиятлари рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган муҳим фактларни мажбурий тартибда ошкор этмайди, бундан тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва устав фондида давлат улуши 50 % ва ундан юқори бўлган АЖ, шунингдек уларнинг таркибидаги АЖлар мустасно.

 

Шунингдек, ҳужжат билан “йўл харитаси” тасдиқланган бўлиб, унда шу жумладан қуйидаги масалаларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш белгиланмоқда:

 

  • юридик шахснинг ягона таъсисчиси, ЯТТнинг вафот этганидан сўнг мерос мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштириш;
  • хўжалик жамияти билан шартнома тузилаётганда, хўжалик жамият томонидан битимларни тузиш ички тартиб-таомилига риоя этилганлиги ҳақида маълумот сўраб олишга мажбуриятини бекор қилиш;
  • МЧЖ тўғрисидаги янги қонунга «кворум», «малакали кўпчилик овоз» ва бошқа тушунчаларни киритиш .

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.