Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
По каким видам строительной деятельности нужно регистрировать договоры на my3.soliq.uz Какие госуслуги иностранец может получить онлайн в Узбекистане Как предоставлять отпуск по уходу за ребенком

Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда

06.01.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 30.12.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-270-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини 2030 йилга қадар сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

• устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик жамиятларида коррупцияга қарши курашишнинг профессионал ва самарали тизимини яратиш;

• коррупциоген омилларни эрта аниқлаш ва коррупция оқибатларига қарши курашиш ўрнига профилактик механизмларни жорий этиш орқали тизимли коррупция ҳолатларининг олдини олиш;

• рақамли технологиялардан, шу жумладан сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш;

• давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик сиёсатини такомиллаштириш.

 

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органлари ва ташкилотлари билан ишлаш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

• коррупциянинг олдини олишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш ва услубий ёрдам кўрсатиш;

• Коррупцияга қарши менежментни сертификатлаштириш миллий тизимини жорий этиш;

• амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупцияга қарши экспертиза ўтказиш ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

• коррупция хавфи юқори бўлган вазифа ва функцияларни рақамлаштириш бўйича таклифлар ва минимал талабларни ишлаб чиқиш;

• очиқлик соҳасида, шу жумладан қабул қилинаётган ҳужжатларни "E-qaror" тизимида эълон қилишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича таъсирчан чораларни қўллаш;

• коррупциоген омилларни аниқлаш ва олдини олиш.

 

2026 йил 1 июлдан 2030 йилгача давлат органлари ва ташкилотларида, биринчи навбатда, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига кўра "қониқарсиз" деб баҳоланган давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими босқичма-босқич жорий этилади.

 

Миллий тизимнинг белгиланган муддатларда жорий этилмаслиги давлат органлари ёки ташкилотлари раҳбарларига ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантирувчи тўловларни уни жорий этишдан олдин тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

 

Коррупцияга қарши курашишнинг ягона тизими Агентлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, илмий муассасалар, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ва фуқаролик жамияти институтларининг узлуксиз ҳамкорлигига асосланади.

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги имкониятларга эга бўлган "Рақамли комплаенс" ахборот-дастурий мажмуаси тест режимида ишга туширилади:

• Коррупцияга қарши курашиш кластери иштирокчилари ўртасида тезкор маълумотлар алмашинуви;

• Дастурий мажмуанинг "E-compliens" модулини ишга тушириш орқали коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш.

 

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида таъқиб ва тазйиқ ўтказиш ҳолатларидан ҳимоя қилиш мақсадида Агентлик томонидан ҳимоя ордерини бериш амалиёти жорий этилмоқда.

 

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида "Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони таъсис этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.12.2025 йилдан кучга кирди.

 

                                Лола Абдуазимова