Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что меняется в вопросах учета аренды (НСБУ №6 и НСБУ №21) Как оформить односторонний ЭСФ Кто должен применять контрольно-кассовую технику

Кредит бюроларининг ахборот тизимлари хавфсизлиги қандай таъминланади

25.09.2025

Читать на русском языке

Марказий банк қарори билан кредит бюроларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди (23.09.2025 й АВ рўйхат рақами 3679-сон), у уч ой ўтгач кучга киради.

 

Ҳужжат кредит бюроларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги ва кибер хавфсизликни таъминлаш бўйича минимал талабларни белгилайди. Уларда ахборот хавфсизлиги ва кибер хавфсизликни таъминлаш хизмати тузилади.

 

Кредит бюролари ахборот хавфсизлиги соҳасида ички сиёсат ишлаб чиқади ва уни Марказий банк билан келишади.

 

Ҳужжат билан кредит ахборотини шакллантириш, узатиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг барча босқичларида узлуксиз ҳимояни таъминлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:

  • идентификация, аутентификация ва авторизация тизимини жорий этиш;
  • тизимга рухсатсиз киришни истисно қилувчи усулларни қўллаш (логин, парол, кўп факторли аутентификация ва ҳ.к.);
  • идентификация маълумотларини сохталаштириш, рухсатсиз ўзгартириш ва учинчи шахсларга тақдим этишдан ҳимоя қилиш;
  • кредит ахборотини узатишда унинг дастлабки эгасига етказилишини таъминлаш ва бошқа шахсларга узатилишининг олдини олиш;
  • кредит ахборотини сақлашда уни рухсатсиз кўчириш, ўзгартириш, ўчириш ва учинчи шахсларга узатишнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш;
  • ташқи репозиторийга узатилган маълумотларни сейфда (метал шкафда) сақлашни таъминлаш ва маълумотларни сақлаш учун масъул ходимни тайинлаш;
  • дастурий таъминотни назорат ва ҳисобга олиш ҳамда дастурий таъминот версиялари, аппарат-дастурий қурилмалар ва воситаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва бошқалар. 

 

Марказий банк кредит бюролари фаолиятида ахборот хавфсизлиги ва кибер хавфсизликни таъминлаш даражаси бўйича рейтинг ахборот тизимини юритади.

 

Бундан ташқари, кредит бюроларининг ахборот тизимларидан маълумотларни рухсатсиз узатиш ва тарқалишдан ҳимоя қилиш учун DLP (Data Loss Prevention) тизимини жорий этиш талаби белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 25.12.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова