Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кредит тарихини юритиш қандай лицензияланади

26.07.2018

Читать на русском языке


Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 3042, 25.07.2018 й.) билан Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 5 ва 7-моддаларига биноан кредит бюроси – бу банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ва лизинг ташкилотлари ўртасида кредит ахбороти алмашинувини амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс. Шу тариқа, кредит бюроси ҳамкорлари кредит битимининг ҳолати, берилган таъминот бўйича (гаров, кафолат, кафиллик, кредитни тўламаслик хавфини суғурталаш ва таъминотнинг бошқа турлари бўйича) мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотлар, шунингдек у ёки бошқа субъектнинг кредит қобилиятини, молиявий ҳолатини, тўлов қобилиятини, тўлов интизомини ва ўзга сифатларини аниқлашга кўмаклашувчи бошқа ахборотни олишади. Яъни гап аниқ қарз олувчиларнинг  кредит тарихи ҳақида бораётир.

 

Маълумот учун: ҳозирги вақтда республикада Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2012 йилдаги 74-сон қарори билан ташкил этилган “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси” МЧЖ фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва 30 та тижорат банки унинг муассислари ҳисобланади.

 

Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, кредит бюроси фаолияти учун лицензия Марказий банк томонидан чекланмаган муддатга берилади. Уни олиш учун Марказий банкка жойлашган жойи  кўрсатилган ҳолда ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:

  • муассислар умумий йиғилишининг кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси;
  • кредит бюросининг муассис ҳужжатлари;
  • кредит бюросининг раҳбари ва муассислари ҳақидаги маълумотлар (раҳбарларга қўйиладиган талаблар – бу ерда, фақат юридик шахслар: оффшор зоналарда рўйхатдан ўтказилмаган резидентлар ва норезидентлар) муассис бўлиши мумкин;
  • кредит ахборотини рухсат этилмаган холда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашуви белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ушбу талабларга қабул қилинган ҳужжатнинг бутун боби бағишланган);
  • потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш бўйича скоринг моделини тавсифловчи маълумот (анкета саволлари, уларнинг баллаш тартиби, ишлатиладиган коэффициентлар ва математик моделлар);
  • кредит бюросининг устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;
  • давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати (Вазирлар Маҳкамасининг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарорига биноан – 1 ЭКИҲ, лицензия бериш учун эса бож ундирилмайди);
  • камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжати.

 

Мурожаат 30 кун муддат ичида кўриб чиқилади, қабул қилинган қарор ҳақида эса ариза берувчи 3 кун ичида хабардор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 25.07.2018 йилда эълон қилинган ва 26.10.2018 йилда кучга киради.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах