Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uz

Кредит ташкилотлари алоҳида мижозларни кучайтирилган тарзда текширади

20.09.2017

 

Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари  янги таҳрирда тасдиқланди (рўйхат рақами – 2925, 2017 йил 4 сентябрь).

 

Ҳужжатга террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги нормалар киритилди.

 

Шунингдек, гумонли ва шубҳали операцияларнинг мезонлари ва аломатларига қўшимчалар ва тузатишлар киритилди. Масалан, операцияни амалга ошириш кунида белгиланган ЭКИҲнинг 400 баравари (илгари ЭКИҲнинг 1000 баравари) миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишида кредит ёки қарз олиниши гумонли операцияга киради. Операцияга ёки уни амалга ошираётган мижозга таваккалчиликнинг юқори даражасининг берилиши – гумонли операциянинг яна бир аломати.

 

Гумонли операцияларга энди қуйидагилар ҳам киради:

  • фойдаланишга рухсат берилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ операциялар, шу жумладан уни ўтказишга уриниб кўрилиши;
  • паспортида фаол жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ёки террористик ташкилотлар томонидан назорат қилинаётган ёхуд улар билан чегарадош бўлган давлатларнинг чегарасини кесиб ўтиш ҳақида белгилар мавжуд мижоз томонидан амалга оширилиши.

 

Мижоз ёки у томонидан амалга оширилаётган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилганда нобанк кредит ташкилоти мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини кўриши шарт, улар қуйидагиларни кўзда тутади:

  • мижоз ҳақида фойдаланиш имконияти мавжуд очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни тўплаш ва қайд этиш;
  • мижоздан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш;
  • мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганиш;
  • ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари тўпламининг 11.09.2017 йилдаги 36 (796)-сон эълон қилинган пайтдан эътиборан 3 ой ўтганидан кейин кучга киради. Шу санадан бошлаб амалдаги таҳрир ўз кучини йўқотади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   




Олег Заманов,

экспертимиз.