Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Кредитлар учун таваккалчиликнинг фоизи белгиланди

11.08.2015

2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 2707-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Илгари амалда бўлган Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 557, 1998 йил 2 декабрь), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб топилди.

 

Умуман олганда, қуйидагилардан ташқари янги Низом эскисидан деярли фарқ қилмайди.

 

Аниқлаштирилишича, бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таъминланмаган кредит, шунингдек факторинг хизматлари учун (илгари – бланкали (ишончли) кредитлар учун) таваккалчиликнинг энг юқори миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5 фоизидан ошмаслиги зарур.

 

Илгари бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори миқдори сотиб олувчи банк дастлабки кредитни берган банк сифатида тўланмаган қарзлар бўйича таваккалчиликни тўлиқ ўз зиммасига олганда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини бошқа банкка регресс ҳуқуқисиз (қайта сотиб олиш мажбуриятисиз) сотишларига нисбатан қўлланилмасди. Эндиликда улар истисно ҳисобланмайди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 10 августдаги 31-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.