Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Кредитни расмийлаштириш чоғида банкнинг мажбуриятлари кенгайтирилди

28.02.2020

Читать на русском языке

Шунингдек, бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг таркиби қайта кўриб чиқилди. Тузатишлар МБнинг тегишли ҳужжатларига киритилди (қаранг: рўйхат рақамлари 3030-4, 2707-4, 21.02.2020 й.).

 

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомда қуйидагилар белгиланди.

 

Биринчидан, банклар кредит шартномасида (кейинги ўринларда – шартнома) қуйидагиларни акс эттириши шарт:

  • кредитнинг асосий суммаси,  кредит маблағларини беришнинг аниқ муддати, шартлари ва улардан фойдаланиш тартиби;
  • фоиз ставкаси тури (ўзгармас ёки ўзгарувчи фоиз ставкаси) ҳамда кредитни сўндириш усули (дифференциал ёки аннуитет);
  • кредит маблағлари берилмаганлиги ёки ўз вақтида берилмаганлиги учун банкнинг қарз олувчи олдидаги жавобгарлиги.

 

Иккинчидан, шартномага илова қилинадиган кредитни қайтариш жадвали банк ва қарз олувчи томонидан имзоланиши, шартнома матнида эса – шу жадвалга ҳавола бўлиши керак.

 

Учинчидан, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳакиқатда берилган кредит асосий суммасининг қолдиғига нисбатан шартномада белгиланган номинал ставка бўйича ҳисобланиши керак. Бунда, фоизлар кредит суммаси қарз олувчининг ҳисобварағига (кўрсатилган бошқа ҳисобвараққа) ўтказилган ёхуд қарз олувчига нақд пул кўринишида берилган санадан бошлаб ҳисобланади. Шартномада назарда тутиладиган сўндиришнинг имтиёзли даври кредит берилган санадан бошланади.

 

Тўртинчидан, банк шартнома бўйича кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортган тақдирда, банк тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит бериш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан ёзма хабарнома юбориши шарт.

 

Бешинчидан, жисмоний шахс-қарз олувчи томонидан истеъмол кредити ва ипотека кредити бўйича қарздорлик тўлиқ тўланганидан сўнг, банк охирги тўлов санасидан кейинги уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мижознинг шахсий кабинетида қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот жойлаштириши шарт.

 

Олтинчидан, қуйидагилар ўзгарганда банк кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириши лозим:

  • молиялаштиришни бошлаш муддатлари, фоиз ставкаси;
  • кредит қисман муддатидан олдин сўндирилиши муносабати билан кредит бўйича тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ кредит тўловларининг миқдорлари;
  • шартноманинг шартлари (шу жумладан, кредитнинг реструктуризация қилинганда).

 

Янги жадвал мижозга берилади, дастлабкиси эса ўз кучини йўқотади.

 

Еттинчидан, мижозларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг энг кўп муддатлари белгиланди – 1 ойгача (15 кун узайтиришни инобатга олган ҳолда). Банк раҳбарининг истисно тариқасида ушбу муддатни яна бир ойга узайтириш юзасидан ҳуқуқи – бекор қилинди.

 

Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомда қуйидагилар белгиланди:

 

1) энди бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликка (кредитга) жумладан банклараро депозитлар ҳам киради. Уларнинг энг юқори миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25%идан ошмаслиги керак;

 

2) барча, шу жумладан йирик таваккалчиликлар (Низомнинг 5-7-бандлари) бўйича белгиланган чекловлар қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

  • бозор қиймати кредитларнинг 125%ини қоплай оладиган Ҳукумат ва МБнинг қимматли қоғозлари, Ҳукуматнинг кафолати ёки бошқа мажбуриятлари билан таъминланган кредитлар;
  • кредитлар кредит берувчи банкдаги депозитлар билан таъминланганда;
  • Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Европа Кенгашининг тараққиёт банки билан юзага келадиган таваккалчиликлар, шу жумладан банк активлари ёки балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятлари ушбу ташкилотлар томонидан кафолатланганда.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.