Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЭкспорт за сумы: можно ли применить нулевую ставку НДС и налога прибыль Как зарегистрировать договор аренды недвижимости с иностранной компанией на E-ijara Как проводить инвентаризацию основных средств Как переводить работника на другую работу Как переводить работника на другую работу

Кредиторларни ҳимоялаш бўйича қўшимча чоралар белгиланди

03.05.2023

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2023 йилдаги  “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-63-сон Фармони имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб:

  • ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда гаров объектини "E-auksion" платформасида аукционга кредиторнинг ва (ёки) қарздорнинг буюртмаси асосида қўйишга рухсат этилади;
  • ҳисоб-китоб ва кредит муносабатларидан келиб чиқадиган асослар бўйича қарзни ундириш учун нотариуслардан ижро хати олишда банклар олдидаги қарзни тасдиқловчи далолатнома талаб этилмайди.

 

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

  • тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик берилади;
  • гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни аукцион объекти бошланғич нархининг 80% миқдорида белгиланади (мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 % паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади);
  • ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди;
  • қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиёти бекор қилинади.

 

Фармон билан Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.05.2023 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев.