Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Крипто-биржа иштирокчилари хориждан тушган маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин

13.02.2023

Читать на русском языке

Марказий банк бошқарувининг “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш Қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қарори қабул қилинди (08.02.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3281-2).

 

Қоидаларга киритилаётган қўшимчаларга кўра:

  • крипто-биржа иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларига уларнинг хориждаги ҳисобварақларидан ўтказилган (Марказий банк томонидан сўмга нисбатан расмий курслари белгиланадиган чет эл валюталарида) маблағлар ҳамда крипто-биржада крипто-активларни сотишдан тушган маблағлар киритилиши мумкин;
  • ушбу маблағлар крипто-активларни сотиб олиш учун крипто-биржага ҳамда мазкур норезидент юридик шахсларнинг хориждаги (маблағлар келиб тушган давлатдаги) ўз ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин;
  • мазкур маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.02.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум