Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
6-летняя налоговая задолженность и 3-летний срок исковой давностиВерховный суд Узбекистана отменил норму, по которой работающим пенсионерам и лицам с инвалидностью налоговики доначисляли НДФЛ Налоговые льготы по УП-175: рейтинг, гостиницы, стартап-инвесторы и туроператоры

Крипто-фаолиятни амалга оширганлик учун йиғим кескин оширилмоқда

20.03.2024

Читать на русском языке

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди (19.03.2024 й. АВ рўйхат рақами 3388-1-сон).

 

Хусусан, крипто-биржа фаолияти учун йиғим миқдори деярли икки бараварга оширилмоқда ва  БҲМнинг 740 баравари миқдорида белгиланмоқда (251,6 млн сўм).

 

Крипто-дўкон фаолияти учун йиғим 9 бараварга оширилмоқда ва БҲМнинг 185 баравари миқдорида белгиланмоқда (62,9 млн сўм).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2024 йилдан кучга киради.

Собир Нурбердиев