Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Крипто активларини ноқонуний сотиб олиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

23.01.2024

Читать на русском языке

19.01.2024 йилдаги ЎРҚ-899-сон Қонуни билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланди:

  • мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бунда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли мусодара қилинади;
  • абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, БҲМнинг 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 баравригача жарима солишга сабаб бўлиши мумкин. Бунда  крипто-активлар ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари мусодара қилинади. 

 

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Майнинг фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга ошириш, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, 5 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш, крипто-активларни ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ:

· жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида малакаланади ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш ёхуд крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

  • БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда жарима;
  • 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 1 йилгача озодликни чеклаш;
  • 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда майнингни амалга ошириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

  • БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда жарима;
  • 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 1 йилгача озодликни чеклаш;
  • 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

Яширин майнингни амалга ошириш БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2024 йилдан кучга кирди.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум