Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

Кўчма савдо - “K–SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали

05.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2021 йилдаги “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 485-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан мобиль савдо объектларини “K–SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказган тадбиркорлар Ўзбекистон ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланишлари мумкин.

 

Қарор билан Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, у билан кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари, савдо объектларининг ихтисослашуви, кўчма савдоси тақиқланган товар турлари назарда тутилган.

 

Хусусан, рўйхатдан ўтказилган мобиль савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш тақиқланади.

 

Транспорт воситаси орқали мобиль савдо фаолияти “K–SAVDO” ААТ орқали савдо қилинадиган жой ҳақида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.

 

Мобиль савдо жойи электрон аукционда сотилади. Бунда тадбиркорга электрон аукционда сотиб олинган кўчма савдо жойидан кўпи билан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

 

Кўчма савдо майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини олган тадбиркорлар фақат байрам ва оммавий тадбирлар ўтказиш даврида вақтинчалик асосда жойлаштириш схемасидан ташқарида фаолият юритиши мумкин.

 

“K–SAVDO” ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

 

Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.

 

Шунингдек, қарор билан Умумий овқатланиш ташкилотлари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Ҳужжатга асосан:

  • 2021 йил 1 октябрга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш бўйича электрон ариза бериш хизмати жорий этилади;
  • 2021 йил 1 ноябрга қадар ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кўчма савдо жойлари танланади ва кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тузилади ҳамда улар “K–SAVDO” ААТга жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.