Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:В каком размере платить больничные при Covid Суд восстановил уволенного работника, но на его место успели принять другого Подскажите работнику, как получить социальное пособие Когда работник вправе требовать изменения условий труда Снижена административная и налоговая нагрузка

Кўчма савдонинг янги тартиби жорий этилмоқда

08.06.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 04.06.2021 йилдаги “Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5136-сон қарор имзоланди.

 

Кўчма савдо ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш, бундай фаолият турларига тадбиркорларни кенг жалб қилиш, шунингдек, кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш орқали аҳолига зарур товарларни харид қилишда қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

  • кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда "K - SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, тадбиркорлик субъектларидан рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;
  • кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича "K - SAVDO" ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

 

Бунда аукционнинг бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғи миқдорида белгиланади. Аукцион орқали сотишдан келиб тушган пул маблағларининг 80%и тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига, 20%и Давлат солиқ қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади.

 

Аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойининг қиймати тўлиқ тўланганидан сўнг унга "K - SAVDO" ААТ орқали автоматик равишда QR-код қўйилган гувоҳнома берилади ҳамда у мазкур жойдан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда кўчма савдо жойидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш талаб этилмайди.

 

"K - SAVDO" ААТда рўйхатдан ўтмасдан кўчма савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги биринчи марта аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари чакана савдо фаолиятини "K - SAVDO" ААТ рўйхатдан ўтган ҳолда амалга ошириш бўйича зарур тушунтириш ишларини олиб боради ҳамда рўйхатдан ўтказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади.

 

Ҳужжат билан белгиланишича:

  • савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби татбиқ этилмайди;
  • сотадиган товарлари ва (ёки) кўрсатадиган хизматлари туридан қатъи назар бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.