Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Кулолчиликни ривожлантиришга имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва солиқ имтиёзлари тақдим этилади

25.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 23.03.2021 йилдаги «Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5033-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан анъанавий ва замонавий кулолчиликни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди, шунингдек қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021−2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли режа кўрсаткичлари;
  • қуйидагиларнинг:

а) в 2021−2022 йилларда кулолчилик ривожланган ҳудудларда қурилиши режалаштирилган кулолчилик марказларининг манзилли рўйхати;

б) республика ҳудудидаги ҳунармандчилик марказлари, йирик савдо мажмуалари, туристик маршрутга киритилган объектлар ва бозорларда кулолчилик маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш бўйича манзилли рўйхат;

  • Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари биноларида ташкил этилган шоурум, йирик шаҳарларда очилган доимий ишлаб турувчи кўргазма зали ва савдо дўконларига маҳсулот намуналари етказиб беришни йўлга қўйиш бўйича «Йўл харитаси».

 

Янгидан ташкил этиладиган кулолчилик марказларидаги турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари мазкур жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи кулолларга берилган ойдан бошлаб уч йил давомида 50% миқдорида ўрнатилади.

 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳунармандчилик учун МБнинг асосий ставкасида 500 млрд сўм миқдорида кредит ажратилади.

 

«Ҳунарманд» уюшмаси ҳузуридаги «Craft and art» МЧЖга қуйидаги миқдорларда субсидиялар ажратилади:

  • 2021 йилда − 5 млрд сўм миқдорида;
  • 2022 йилда − 5 млрд сўм миқдорида. 

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 2021 йил 1 апрелга қадар «уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.

 

Ҳар йили «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га кирилган янги турмуш қураётган 100 минг нафар хотин-қизларга кулолчилик маҳсулотлари тўпламини совға қилиш тизими йўлга қўйилади.

 

Халқаро аэропортлар «Duty free» ҳудудларида ва темир йўл вокзалларида кулолчилик ва бошқа турдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси учун махсус жойлар ажратилади.

 

Вазирлик, идоралар, тижорат банклари ҳамда давлат корхоналарига 2022 йил 1 сентябрга қадар кулоллар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали кулолчилик маҳсулотларини харид қилишга рухсат берилди.

 

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Фарғона вилояти Риштон туманида ташкил этилган Халқаро кулолчилик маркази ҳудудида кулоллар учун қурилган хонадонларни сотиб олиш мақсадида:

  • ушбу турар жойлар қийматининг 50%и миқдорида кулолларга бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, уч йил имтиёзли давр билан, МБнинг асосий ставкасида ипотека кредитлари ажратилади;
  • мазкур турар жойлар қийматининг 50%и миқдори қоплаб берилади.

 

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан:

  • Риштон туманида яна учта кулолчилик марказини қуриш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан танлаб олинган ташаббускор тадбиркорларга – МБнинг асосий ставкасида кредитлар;
  • қуриб битказилган марказлардаги хонадонларни сотиб олиш мақсадида кулолларга – бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, уч йил имтиёзли давр билан МБнинг асосий ставкасида ипотека кредитлари;
  • мамлакат ички бозорида ишлаб чиқарилган кулолчилик маҳсулотларини харид қилиш учун алоҳида – уч йил муддатга таъминотсиз МБнинг асосий ставкасида истеъмол кредитлари ажратилади.

 

Кулолчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотиш ва сотиб олиш юзасидан ягона платформа ишга туширилади, шунингдек кулолчилик маҳсулотлари электрон тижорат (E-commerce) йўналишида кенг қўлланиладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғи веб-сайтлари орқали сотилиши бўйича ташкилий ишлар йўлга қўйилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.