Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Кўмакка муҳтож корхоналар аниқланди

02.05.2017

 

Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПФ–5022-сон Фармони билан иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

 

Тижорат банкларига аввал улар томонидан тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида банк мулкига ўтган кўчмас мулк объектлари негизида банк ва унинг бошқарув компанияларининг улушли иштироки 100%гача бўлган янги корхоналар ташкил этишга рухсат берилди.

 

Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб банкрот корхоналарни банкларга сотиш танлов савдоларида амалга оширилади, бунда тижорат банклари ўртасида ким ошди савдолари ўтказилмайди.

 

Бу муҳим! Юқорида кўрсатиб ўтилган корхоналар стратегик инвесторга сотилган пайтдан эътиборан 3 йил мобайнида фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мол-мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан озод этилади. Шунингдек, мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича янгидан ташкил қилинаётган корхоналар томонидан олиб келинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар 2019 йил 1 апрелга қадар божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

 

Шу билан бирга стратегик инвесторлар эндиликда сотилаётган корхоналар, шу жумладан янгидан ташкил этилган корхоналар, шунингдек уларнинг устав капиталидаги улушлар бўйича харид тўловларини бирйўла ёки харид суммасининг қолдиғига фоизлар ҳисоблаб ёзмасдан бўлиб-бўлиб тўлашни амалга оширишлари мумкин. Фақат харид тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин тасарруф этиш ҳуқуқи инвесторга ўтади.

 

 

Ўтказилган хатлов натижасида учта рўйхат шакллантирилди:

 

Шунингдек, ҳужжат билан иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссиясининг янгиланган таркиби, унинг асосий вазифалари ва ваколатлари тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур Республика комиссияси Президентнинг 18.11.2008 йилдаги ПФ-4053-сон «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тузилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.