Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как изменялись матпомощь и НДФЛ в 2021 году Внимание! Успейте подать заявку на дистанционный экзамен ДипИФР до 22 октября 2021 года Как работать без функционала по отправке ЭСФ на импорт услуг и для комиссионеров Какие компенсационные выплаты включаются в доходы в виде оплаты труда Налоговые последствия импорта услуг: НДС

Кундузи чироқни ёқиб: ким фараларни ёқиши керак

07.06.2019

Читать на русском языке

Қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2019 йилдаги 460-сон қарорига мувофиқ “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади, дея хабар беради Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 9 апрелдаги 292-сон қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган эди.

 

У жорий этилгандан сўнг ўтган давр  давомида Ички ишлар вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу тартиб таҳлил қилинди ҳамда тегишли лойиҳа май ойининг бошида Ҳукуматга киритилган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2019 йилдаги 460-сон қарорига мувофиқ “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади.

 

Яъни қарорга кўра, 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади.

 

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган автомобилларга сутканинг ёруғ вақтида автоматик ёнадиган чироқлар ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади. Импорт автомобилларнинг ҳам шундай автоматик ёнадиган чироқлари бўлмаса, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига рухсат берилмайди.

 

Бундан ташқари, Ҳукумат топшириғига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини (ҳозирги вақтда 101 минг 365 сўм) камайтиришга оид тегишли Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.