Президентнинг 03.11.2025 йилдаги ПҚ-333-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида тузни қайта ишлашни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Қўнғирот туманидаги "Барсакелмес" туз конида тузни қайта ишлашга ихтисослашган "Kungrad salt free zone" саноат зонаси ташкил этилмоқда.
2026 йилда камида 50 млн АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб қилган ҳолда қўшимча инфратузилмани қуриш орқали тузни қайта ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш режалаштирилган. 2026-2030 йилларда жалб қилинган инвестицияларнинг умумий ҳажми 200 миллион долларни ташкил этади.
2025-2026 йилларда 50 гектар ер майдонида инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, кейинги йилларда эҳтиёждан келиб чиқиб, саноат зонаси ҳудуди 200 гектаргача кенгайтирилади.
Саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга киришган тадбиркорларга 5 йил муддатга "Нукус" эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
- "Kungrad Salt Free Zone" саноат зонасини 2025-2026 йилларда муҳандислик-коммуникация ва автомобиль йўллари инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича манзилли дастур;
- Саноат зонаси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси."
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.11.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова




