Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uz

Кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича эксперимент бошланди

12.02.2020

Читать на русском языке

У пойтахтнинг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида 2020 йил 1 майга қадар ўтказилади. Мақсад – “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонунни апробация қилиш (7.02.2020 йилдаги 64-сон ВМҚга қаранг).

 

Қонун ҳақида биз бу ерда батафсил ёзгандик. Эслатиб ўтамиз, у фақат шу йилнинг август ойида кучга киради. 1 июнга қадар тажриба натижаларига кўра, ҳужжатни такомиллаштириш зарурати ва республиканинг бошқа ҳудудларида у қандай қўлланилиши аниқлаб олинади.

 

Ўтказилаётган тажрибадан асосий мақсад - кўп квартирали уйларни қуйидагилар томонидан бошқаришнинг турли механизмларини амалиётда апробация қилиш:

  • бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан (бевосита бошқариш);
  • юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи томонидан шартнома асосида;
  • уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан.

 

Қуйидагиларни амалга оширадиган ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилди:

  • бошқаришнинг қўлланилаётган ҳуқуқий механизмларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш;
  • бошқариш органларининг моддий-техник жиҳозланишини, шунингдек улар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш;
  • кўп квартирали уйларнинг жойлашуви харитасини ишлаб чиқиш, ҳар бир уйни паспортлаштириш, туташ ҳудудларни белгилаш чораларини кўриш ва ҳ.к.

 

Ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда эксперимент самарали ўтказилишини таъминлаш бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳига юкланди.

 

Жиззах, Марғилон ва пойтахтнинг Яккасарой тумани уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларида кўп квартирали уйларни бошқариш масалалари бўйича аҳоли учун маслаҳат пунктлари ташкил этилади. Бир ой муддатда тегишли ҳудудий ҳокимликлар квартиралар мулкдорларига туташ ҳудуддан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ҳужжатлар беради, бошқариш ташкилотларига эса фаолият юритиши учун зарур бино ва иншоотлар ажратади.

 

Эксперимент ўтказиш даврида “Энг яхши бошқарувчи” танловлари ташкил этилади, уларнинг натижалари ҳамда ғолибларнинг иш тажрибаси ОАВда кенг ёритилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш механизмларини  тартибга солувчи вақтинчалик низом тасдиқланди. Низом:

  • кўп квартирали уйларни бошқаришни ташкил этиш;
  • уйларни сақлаш учун зарур хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатини шакллантириш;
  • бошқариш органи фаолияти тўғрисидаги ахборотни ёритиш;
  • энг яхши бошқарувчи танловини ўтказиш;
  • авария-тиклаш хизматларининг фаолият юритиши;
  • бошқариш шартномаси бекор қилинганлиги муносабати билан уйни бошқариш билан боғлиқ теxник ва бошқа ҳужжатлар, теxник воситалар ва ускуналарни топшириш;
  • квартиралар мулкдорлари ва ижарачиларининг бошқарувчи ташкилотлар (бошқарувчилар) ва УМШ билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш тартибини регламентлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.