Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане в мае 2026 годаНужно ли запрашивать разрешение на выставление ЭСФ на сумму свыше 10 млрд сум.?

Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидалари янгиланди

01.05.2026

Читать на русском языке

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи (29.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3824-сон) билан Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди. Улар уч ойдан кейин кучга киради.

 

Қоидалар турар ва нотурар жойлар мулкдорларига, ижарачиларга, кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотларга татбиқ этилади. Улар кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ҳудудларда умумий мол-мулкни сақлашга қўйиладиган талабларни батафсил белгилайди.

 

Хусусан, аҳоли учун қуйидаги бир қатор тақиқ ва чекловлар жорий этилмоқда: 

• уй ҳайвонларини умумий фойдаланиш жойларида, жумладан зинапоялар, чордоқлар ва ертўлаларда, шунингдек, умумий ошхоналар, балконлар ва лоджияларда сақлаш тақиқланади;

• балконларнинг фасад қисмига кийим-кечак ва гиламларни осиш мумкин эмас, уларнинг ичида эса оғир нарсаларни сақлаш ёки ёнғинга хавфли ускуналарни ўрнатиш тақиқланади;

• иситиш тизимига таъсир кўрсатадиган квартираларни қайта режалаштириш, шунингдек, балконларнинг иситилмайдиган юзаларига радиаторлар ўрнатиш тақиқланади;

• автомобилларни майсазорлар, йўлаклар, болалар майдончалари ва бевосита кириш йўлаклари олдида қолдириш тақиқланади;

• уйларга туташ ҳудудларда дарахтлар ва буталарга нисбатан ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиш тақиқланади;

• ҳудудларни турли чиқиндилар билан ифлослантириш тақиқланади. 

 

Бошқарув компанияларининг янги мажбуриятлари қуйидагиларни назарда тутади:

• тозалик ва тартибни таъминлаш, хусусан, йўлаклар ва зинапояларни ҳафтада камида бир марта тозалаш;

• лифтларни тоза сақлаш ва уларнинг доимий техник мониторингини олиб бориш;

• видеокамералар ва домофонларнинг созлигини назорат қилиш;

• уйнинг техник паспортини юритиш;

• ертўлалардаги аварияларни тезкор бартараф этиш, сув сизиб чиқиши ёки тўпланиши 24 соат ичида бартараф этилиши керак ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.08.2026 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова