Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧто изменилось в механизме отправки отчетности по кодам 29 и 137 (импорт услуг) В какие периоды можно платить налог на прибыль по сниженной на 50% ставке Как исправить ошибки по ИКПУ в электронных документах

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини реестрга киритадилар

06.12.2018

Читать на русском языке

Хўжаликларни реестрга киритиш тартиби, ҳужжатларни тақдим этиш ва аризани кўриб чиқиш тартиб-таомиллари, шунингдек ундан чиқариш ҳолатлари Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2018 йилдаги 972-сон қарорида белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 9.10.2017 йилдаги ПФ-5199-сон Фармонига биноан  2021 йилнинг охирига қадар барча фермер хўжаликлари кўп тармоқли бўлишлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш, саноат ишлаб чиқариши ва бошқа тақиқланмаган фаолият турларини ҳам ўзлаштиришлари керак. Акс ҳолда, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб бу шартни бажармаганлар билан ер ижараси шартномалари бекор қилинади.

 

Кўп тармоқли бўлиш учун реестрга киритиш керак

 

Хўжалик Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига (кейинги ўринларда – Реестр) киритилган кундан бошлаб  “кўп тармоқли” мақомга эга бўлади. У вилоятлар ва туманлар кесимида электрон маълумотлар базаси шаклида юритилади.

 

Бундай Реестрни юритиш ш.ж. кўп тармоқли хўжаликларга нисбатан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият турлари бўйича ЯСТни тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш имкониятини беради.

 

Реестр хўжаликларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб шакллантирилади ва уларнинг номи, жойлашган жойи, СТИР, КТУТ, ўз асосий воситалари рўйхати (ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар) ва ҳ.к.ни ўз ичига олади. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш) расмий веб-сайтида эълон қилинади (жойлаштирилади).  Хўжаликнинг Реестрга киритилгани тўғрисидаги кўчирмани фойдаланувчилар сайт орқали, ҳеч қандай чекловларсиз олишлари мумкин.

 

Қаерга мурожаат қилинади ва қандай ҳужжатлар зарур

 

Кенгаш Реестрга маълумотларни киритади, уни юритади ва шакллантиради. Фермерлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва дастлабки кўриб чиқишни эса туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари (кейинги ўрин – туман кенгашлари) амалга оширадилар.

 

Эътибор беринг! Фермер хўжалигини Реестрга киритиш ихтиёрий равишда ва бепул амалга оширилади.

 

Бунинг учун хўжалик ҳужжатларни ўзи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича тегишли туман кенгашига белгиланган шаклда ариза бериши кифоя. Ариза бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда туман кенгашининг электрон почта манзилига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.

 

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • СТИР ва КТУТ нусхаси;
  • кўп тармоқли фермер хўжалигининг ихтисослашуви тўғрисидаги маълумотлар;
  • ишлаб турган ўз асосий воситаларининг рўйхати нусхаси;
  • молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги ҳисобот нусхаси (хўжалик томонидан тасдиқланган);
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши бўйича фаолият, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг бошқа турлари амалга оширилишини тасдиқловчи (фермер хўжалиги томонидан тасдиқланган) шартномалар ва ҳисоб-фактуралар нусхаси (бажарилган ишлар далолатномаси ва шу кабилар).

 

Бошқа барча ҳужжатлар ва маълумотларни туман кенгаши мустақил равишда, бошқа ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлик орқали  олади.

 

Ҳужжатлар туман кенгашининг ваколатли ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади. Унинг иккинчи нусхаси ариза берувчига юборилади (топширилади). Электрон тарзда тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни тақдим этувчига тегишли электрон билдиришнома юборилади.

 

Шундан кейин туман кенгаши тақдим қилинган маълумотларнинг ишончлилигини текширади ва тушган кундан бошлаб 2 кундан кечиктирмай аризани Кенгашга юборади. Кенгаш тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 3 кун муддатда фермер хўжалигини Реестрга киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.  Хўжаликнинг кўп тармоқли фермер хўжаликларига қўйиладиган талабларга мос келмаслиги рад этиш учун асос бўлиши мумкин.

 

Кенгаш томонидан ижобий қарор қабул қилинган сана фермер хўжалигини Реестрга киритиш санаси ҳисобланади.

 

Нима учун Реестрдан чиқаришлари мумкин

 

Қуйидаги ҳолатларда Реестрдан чиқарилади:

  • хўжалик томонидан ихтиёрий чиқариш тўғрисида ариза берилиши;
  • хўжаликнинг тугатилиши;
  • кўп тармоқли фермер хўжалигига қўйилган талабларга мувофиқ эмаслиги.

 

Кенгаш Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу тўғрида 2 кун мобайнида Реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади. Шу пайтдан бошлаб фермер хўжалиги кўп тармоқли фермер хўжалик мақомини йўқотади.

 

Хўжаликнинг Реестрдан чиқарилгани тўғрисидаги маълумот ҳудудий солиқ органларига юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_