Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Часто совершаемые ошибки при организации охраны трудаКак использовать прибыль ГУП Невозможность выставить «минусовый» дополнительный ЭСФ вынуждает решать проблему неправильным способом Опубликованы минимальные ставки арендной платы за пользование госимуществом в разрезе регионов Расширен список НОУ, прошедших аккредитацию АССА

Кўрсаткичлари паст нотариусларга устамалар сақлаб қолинади

05.10.2017

 

Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами  2168-3, 2017 йил 3 октябрь) билан Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги  низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Низомнинг 211-бандидан нотариус томонидан бир ойда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони муайян ҳудуд бўйича (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) нотариал ҳаракатлар умумий сонининг ҳар бир нотариусга тўғри келадиган ўртача миқдорининг ярмидан кам бўлса — нотариус ва унга бириктирилган ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатишга қўйилган тақиқ чиқариб ташланди.

 

Бундан ташқари, ўрнатилишича, ягона ижтимоий тўлов нотариус томонидан амалга оширилган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушган маблағларнинг 60%и хисобидан амалга оширилади. Мазкур маблағларнинг қолган 40%и нотариус ва унга бириктирилган ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатишга ажратилади. Яъни ЯСТ устаманинг ҳақиқий  миқдорининг камайишига олиб келмайди.

 

Ҳужжат 2017 йил 4 октябрда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.