Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Лавозимга тайинлашлар ўртасидаги ой аудитор стажида узилишга сабаб бўлмайди

07.10.2019

Читать на русском языке

 

Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 3105-1, 30.09.2019 йил).

 

Тузатишларда малака имтиҳони топширишга рухсат бериш рад этилган талабгорлар учун муҳим маълумотлар ҳам бор. Рад этишга асос бўлган камчиликларни бартараф этиш учун уларга 15 кундан кўп бўлмаган муддат берилади. Қайта топширилган ҳужжатлар 3 кун мобайнида йиғим ундирилмасдан кўриб чиқилади. Талабгор 15 кунлик муддатда камчиликларни бартараф этишга улгурмаса, унинг аризаси янгидан тақдим этилган деб ҳисобланади.

 

Имтиҳон топширишда бундан буён паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этилса бўлди. Илгари талаб этилган маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ва меҳнат дафтарчаси бўлиши шарт эмас.

 

Аудитор малака сертификати муддатини узайтириш билан боғлиқ айрим масалаларга ҳам ойдинлик киритилди:

биринчидан, тегишли ариза топширилган пайтдан бошлаб ўтган давр (сертификатнинг амал қилиш муддатининг сўнгги 3-6 ойлари) ва амал қилиш муддати тугагунга қадар бўлган давр аудиторнинг узлуксиз иш стажига қўшилади. Аудитор лавозимига тайинлашлар оралиғидаги вақт 1 ойдан ошмаган бўлса, узлуксиз иш стажини аниқлашда узилиш ҳисобланмайди. Сертификатнинг аввалги берилган 5 ва 10 йиллик муддати тугаганидан кейин муддатсиз даврга узайтиришни сўраб мурожаат қилганлар учун бу муҳимдир – 10 йилдан кам бўлмаган узлуксиз аудитор иш стажи мавжуд бўлганда малака имтиҳони топширилмайди;

иккинчидан, аудитор хабардор қилинганидан сўнг, сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун малака имтиҳонини топширишга келмаса, аввал тақдим этилган ҳужжатлар унга қайтариб берилади. Малака сертификатининг асли ва аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим (БҲМнинг 50%и) қайтарилмайди.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.