Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
К чему должен быть готов главбух, если НДС у него отрицательный – читайте на buxgalter.uz

ЛБМА ходимлари Тошкент ва Тошкент вилоятида прописка қилиниши мумкин

05.12.2018


Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати яна кенгайтирилди (ВМнинг 3.12.2018 йилдаги 980-сон қарори).

 

2018 йил 4 декабрдан Рўйхатга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қўшилди.

 

Эслатиб ўтамиз, ЛБМА Президентнинг 24.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5120-сон Фармони билан ташкил этилган. Агентликнинг вазифалари ва функциялари Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ–3150-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган.

 

Идоранинг бошқа шаҳарлик ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати 11-бандига асосан лавозимда бўлган даврда доимий пропискага эга бўладилар. Мазкур банд ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар, шунингдек уларнинг оила аъзоларига (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) нисбатан татбиқ этилади.

 

Мазкур тоифага мансуб фуқаролар доимий пропискани расмийлаштираётганда ҳужжатлар пакетини тақдим этишлари керак, унда, бошқалари қатори, орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма ҳам бўлиши лозим.

 

Фуқаро 11-банд асосида прописка қилинган бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган турар жой бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини, шунингдек турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (унинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда амалга оширилади:

  • ИИОнинг доимий прописка қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этганда;
  • камида 3 йил давомида лавозимда бўлганида (Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 50-9-бандига қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.12.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Самир Латипов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_