Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Маданий бойликларни тадқиқ этиш мувофиқлаштирилади

20.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.09.2017 йилдаги 700-сон қарори билан  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази тўғрисида низом ҳамда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

 

 

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (Комиссия)

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази (Марказ)

Мақоми

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги коллегиал орган

Юридик шахс Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мутасаддилигида фаолият юритади. 

Вазифалари

– Марказ томонидан мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш юзасидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;

– Марказнинг йиллик фаолият режасини тасдиқлаш ва унинг амалга оширилиши учун кўмаклашиш, шунингдек, заруратдан келиб чиққан ҳолда, Марказга юкланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Марказнинг таклифига асосан унинг мутахассислари ва бошқа ташкилотлардан Марказга жалб қилинадиган экспертларни хорижий давлатларга сафарларга жўнатиш ишларини мувофиқлаштириш;

– ҳар чорак якуни бўйича Марказ ҳисоботларини эшитиш, унинг фаолияти самараси ва натижадорлигини баҳолаш;

– мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бу борада зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

– миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базаси — реестрини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, ана шу тарихий экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш, тегишли илмий марказлар, хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориб, эришилган натижаларни илмий муомалага киритиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;

– фаолият йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш, турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этиш;

– чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чора-тадбирлар кўриш, бу борада халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш ва бошқалар.

 

Фаолиятини ташкил этиш

Раис бошчилик қилади, марказ директори – Комиссиянинг масъул котиби.

Ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади. Мажлислар заруратга кўра, бироқ чоракда камида 1 марта  ўтказилади

Битта ўринбосарга эга директор бошчилик қилади. Уларнинг иккаласи Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тайинланади ва ундан озод этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



 Олег Заманов, 

экспертимиз.