Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики больше не смогут игнорировать ваши обоснования по итогам «автокамерала» Правомерно ли требование налогового органа о возврате НДС, возмещенного предприятию общепита Какие 41 слово теперь нельзя писать в бухгалтерских документах на госязыке по-старому

Маданий лойиҳалар миллий оператори ташкил этилди

22.07.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 17.07.2026 йилдаги "Маданий тадбирларнинг халқаро жозибадорлигини ошириш ва соҳага замонавий бошқарувни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-270-сон қарори қабул қилинди.

 

Мақсад – маданий маҳсулотлар ва хизматлар экспортини кенгайтириш, маданий лойиҳаларни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалининг нуфузини янада оширишдан иборат.

 

Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Халқаро фестиваллар дирекцияси" давлат муассасаси негизида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда "Маданий лойиҳалар миллий оператори" давлат муассасаси ташкил этилди.

 

Миллий операторга халқаро ва республика даражасидаги маданий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш доирасида қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:

• жамоат тартибини сақлаш, тез тиббий ёрдам ва йўл-патруль хизмати хизматларидан бепул фойдаланиш;

• Ўзбекистонга олиб кириладиган асбоб-ускуналар, саҳна ва техник воситалар, реквизитлар, мусиқа асбоблари, ахборот-реклама материаллари, LED-экранлар, дронлар ва бошқа моддий бойликларни 2030 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилиш. 

 

Мега-тадбирларни техник таъминлаш учун дронлар ва LED-экранларни олиб кириш ва сақлашга рухсат берилади.

 

Келгуси йилдан бошлаб "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: 

• "Маданий лойиҳалар миллий оператори" давлат муассасасининг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари, шунингдек фаолиятини молиялаштириш манбалари;

• "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ва асосий вазифалари;

• "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                                     Лола Абдуазимова