Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при переводе долга по импортному контракту Облагается ли налогом на прибыль спонсорская помощь на развитие спорта Как открыть личный инвестиционный счет в Узбекистане Как продавать маркированные товары через интернет-магазин Как возместить «отрицательный» НДС – Buxgalter Pro Как возместить «отрицательный» НДС – Buxgalter Pro

Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши нима билан шуғулланади

24.05.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 295-сон қарори қабул қилинди. 

 

Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятида Агентликка ҳисобот беради. 

 

Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш юзасидан ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг моддий маданий мерос объектлари билан боғлиқ масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  • моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган масалаларни илмий жиҳатдан кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
  • маданий мерос объектларининг тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қийматига салбий таъсир қилмаслигини таъминлаш мақсадида улардан фойдаланиш мақсадлари ва шартларини тасдиқлаш ёки етарли даражада асослантирган ҳолда тасдиқлашни рад этишга доир масалалар юзасидан хулосалар бериш ва бошқалар.

 

Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Кенгаш раиси ҳисобланади. Кенгаш фаолиятига давлат органлари ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди. Кенгашни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Агентлик томонидан қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши таркиби.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова