Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzО чем говорит коэффициент разрыва по НДС Сколько инвентаризаций вы можете провести и сколько – обязаны Какой должен быть порядок проведения налогового контроля сделок при трансфертном ценообразовании Как компенсировать неиспользованные отпуска, если сотрудник не увольняется

Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлик учун жарима солинади

16.02.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 15.02.2022 йилдаги “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-754-сон Қонун имзоланди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 21 декабрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2022 йил 3 февралда маъқулланган.

 

Қонун билан моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, бундай тоифадаги объектларга анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлган қилмишларни оғир жиноят тоифасига ўтказиш, Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида бажармаганлик учун жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

 

Хусусан, Жиноят кодексининг 132-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

  • такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш бўйича ҳаракатлар,

- БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

  • ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,

- беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги қўшимчалар киритилди:

  • Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлик,

- фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;

  • худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,

- фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;

  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ва унинг ҳудудий бошқармаларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

 

Қонун билан бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва у расмий эълон қилинган кундан эътиборан 15.02.2022 йилда кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.