Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Маданий мерос агентлигининг вазифалари белгиланди

20.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 15.10.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 649-сон қарор қабул қилинди.

 

Президентнинг 19.06.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5150-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар Агентликнинг вазифалари этиб белгиланди:

  • моддий маданий мерос объектлари давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш;
  • моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, буюртмачи функциясини бажариш;
  • миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш;
  • тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш;
  • археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, археология мероси объектларини муҳофаза қилиш;
  • маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши бўйича сертификат бериш ва бошқалар.

 

Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • Агентликнинг ҳуқуқий мақоми, тузилмаси, асосий вазифалари ва функциялари;
  • фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, ўз таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши;
  • Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
  • Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари;
  • Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.

 

Агентлик моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Ушбу Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

Маданият соҳасидаги НҲҲлар лойиҳалари ҳамда моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари жойлашган аҳоли пунктларининг бош режалари Агентлик билан келишилиши шарт.

 

Бундан ташқари, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий-маданий ҳудудларда моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини, шунингдек алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда объектларни қуриш ва уларни бузиш, ободонлаштириш ишлари бўйича лойиҳалар мажбурий тартибда Агентлик билан келишилади. Бунда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) лойиҳалари ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия орқали ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази билан келишилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.