Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые последствия возникают при получении займа от учредителя-физлица Какие изменения предлагается внести в учет аренды Что меняется для работодателей по новому Указу №УП-126

Маданий мерос объектлари муҳофазаси кучайтирилади

10.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 3.03.2021 йилдаги «Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнингУмумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 119-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 26.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4730-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Президентнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг ташкилий тузилмаси;
  • Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти марказий аппаратининг бошқа ходимлари умумий чекланган сони 40 нафардан иборат бўлган тузилмаси, шунингдек унинг ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
  • 2021–2022 йилларда моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобини юритиш, муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда Маданий мерос департаменти фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • 2021–2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси томонидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхати, Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхати, Жаҳон хотираси рўйхатига маданий ва табиий меросларни киритишни илгари суриш бўйича миллий режа;
  • Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.