Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Платность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uzКак подготовиться к проведению инвентаризации по всем правилам - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uz

Маданий меросни муҳофаза қилиш: лицензиялаш жорий этилади, жарималар оширилади

07.09.2019

Читать на русском языке

 

Қонунчиликка моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтиришга оид тузатишлар киритилди (30.08.2019 йилдаги ЎРҚ-560-сон Қонунга қаранг).

 

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини сақлаш фаолияти лицензияланади. Ушбу банд Амалга оширилиши учун лицензия талаб этиладиган фаолият турлари рўйхатига киритилди. Ўзгартиришлар уч ойдан кейин кучга киради. Бу давр мобайнида лицензия талаблари ва шартлари акс эттирилган тартиб, зарур ҳужжатлар рўйхати, лицензияловчи орган томонидан уларни кўриб чиқиш муддатлари, давлат божи миқдори ва бошқа тартиб-таомиллар тасдиқланиши лозим. 

 

2018 йил декабрь ойида ташкил этилган Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг ваколатлари кенгайтирилди. Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларининг мансабдор шахсларига МЖТКнинг 64-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ҳуқуқи берилди, кейинчалик баённома судга кўриб чиқиш учун юборилади. Шунингдек муассаса моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга оид ишлар бўйича фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларга даъво ва аризалар учун давлат божини тўлашдан озод этилди.

 

Ушбу соҳадаги жавобгарлик тўғрисидаги нормаларга ҳам тузатишлар киритилди:

 

биринчидан, МЖТКнинг 64-моддаси ва ЖКнинг 132-моддаси бўйича нафақат қасддан, балки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган қилмишлар ҳам жазоланади;

 

иккинчидан, кўрсатиб ўтилган моддалар санкцияларида назарда тутилган жарималар миқдори оширилди.

Қилмишлар

Санкциялар

2019 йил 31 августгача

2019 йил 31 августдан 

Маъмурий жавобгарлик

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш

фуқароларга 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача жарима

мансабдор шахсларга – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

фуқароларга 30 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача жарима

мансабдор шахсларга – 50 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача 

Жиноий жавобгарлик

Давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш анча миқдорда (100 ЭКИҲдан 300 ЭКИҲгача, таҳр.) зарар етказилишига сабаб бўлса

50 ЭКИҲгача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари

100 ЭКИҲдан 300 ЭКИҲгача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари*

Давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш кўп миқдорда (300 ЭКИҲдан 500 ЭКИҲгача, таҳр.) зарар етказилишига сабаб бўлса

50 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача жарима ёки 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

300 ЭКИҲдан 500 ЭКИҲгача жарима ёки 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш*

 *Изоҳ. Етказилган моддий зарар 3 баравар миқдорда қопланганда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо қўлланилмайди. 

 

учинчидан, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, шу жумладан ўзининг тарихий-маданий қимматига кўра Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида моддий маданий мерос объектлари ҳисобланмаган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа объектларни рухсатнома олмасдан қурганлик ёки бузганлик учун жавобгарлик жорий этилди.

 

Маъмурий ишлар доирасида фуқароларга 50 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга 100 ЭКИҲдан 150 ЭКИҲгача жарима солинади ёки 15 суткагача маъмурий ҳибсга олиш чораси қўлланилади. Ҳуқуқбузарлик маъмурий ундирув қўлланилганидан кейин такроран содир этилганда, 100 ЭКИҲдан 300 ЭКИҲгача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жиноий санкциялар қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2019 йилдан кучга кирди.     

 

Олег Заманов.