Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Маданият вазирлигининг штат бирликлари белгиланди

27.02.2017

Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПҚ-2778-сон “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПФ-4956-сон Фармони билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккита мустақил идорага қайта ташкил этилди: Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси (батафсил – бу ерда.)

 

Хусусан, Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маданият вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси;
  • Маданият вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 49 кишидан иборат тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг намунавий тузилмаси;
  • туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларининг намунавий тузилмаси;
  • ҳудудий маданият органлари ходимларининг чекланган сони.

 

Бундан ташқари, Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий- методик маркази ва унинг ҳудудий марказлари, Республика методика ва ахборот маркази тугатилди. Унинг негизида Маданият вазирлиги ҳузурида қуйидаги давлат муассасалари ташкил этилди:

  • Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий- методик маркази;
  • Ахборот ва компьютер технологиялари маркази.

 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўлган «Истиқлол» ва «Туркистон» Санъат саройлари Маданият вазирлиги тасарруфига топширилади.

 

Маданият вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйда жойлаштирилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.


 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах