Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Пошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uz

Магистрал тармоқлар подстанциялари модернизация қилинади

28.09.2017

 

Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ-3284-сон “Жаҳон банки иштирокида “Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция  лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳасининг ТИАга кўра, унинг умумий қиймати 292,15 млн АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа 2017-2022 йиллар даврига мўлжалланган.

 

Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • 75,35 млн АҚШ доллари экв. –«Ўзбекэнерго» АЖнинг ўз маблағлари;      
  • 92 млн АҚШ доллари – Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг сўндириш муддати 25 йил, жумладан имтиёзли даври 5 йил бўлган заёми;
  • 58 млн АҚШ доллари – Халқаро тараққиёт асосциациясининг сўндириш муддати 25 йил, жумладан имтиёзли даври 5 йил бўлган кредити;
  • 66,8 млн АҚШ доллари экв. – Ўзбекистоннинг тақдим этиладиган имтиёзлар кўринишидаги ҳиссаси.

 

Қарорга биноан «Ўзбекэнерго» АЖ – лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек жалб қилинаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган. Заём ва кредитни сўндириш, фоизлар, воситачилик ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатлар ва улар бўйича бошқа харажатлар компаниянинг ўз маблағлари ҳисобига тўланади.

 

Лойиҳа доирасида, шу жумладан «вақтинчалик олиб кириш» божхона режими расмийлаштирилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган товарлар, асбоб-ускуналар, материаллар ва махсус транспорт 1.01.2023 йилгача божхона тўловларидан озод этилди (бундан божхона йиғимлари мустасно).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 25.09.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


Олег Заманов,

экспертимиз.