Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Итоги встречи 26 марта: какие предложения по отчетности НДФЛ Налоговый комитет принял, а какие – отклонилНовый порядок выдачи разрешений на международные автоперевозки: что изменится с 1 июня 2026 года17–29 апреля – перезапуск всех информационных систем ACCA: что нужно успеть студентам до его начала«Хабарнома» по остаткам ТМЗ: почему общепит попал «под раздачу» и что делатьПлан главбуха на апрель 2026 годаКак рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за март 2026 года

Маҳалла фаоллари кўкрак нишони билан тақдирланади

14.07.2017

 

Президентнинг 13.07.2017 йилдаги ПҚ-3132-сон «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзАда хабар берилади.

 

Кўкрак нишони билан жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари тақдирланадилар.

 

Ушбу нишон билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. Шунингдек у билан тақдирланганларга мамлакатимиз санаторийларида даволанишлари учун бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқи тақдим этилади.

 

«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонининг ўзи диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади. У давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади. Кўкрак нишони билан бирга 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлган, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланган гувоҳнома берилади.

 

Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Мустақиллик куни байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади. Такроран тақдирлаш амалга оширилмайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.