Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Маҳалла посбони» раҳбарлари ИИО кадрлар захирасига киритилади

11.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2017 йилдаги 805-сон қарори билан Фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Тузатишларга биноан жамоатчилик тузилмаси раҳбари фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспекторининг тавсиясига кўра ИИО кадрлар захирасига киритилади.

 

Бунинг учун  унинг ёши  30 дан ошмаган бўлиши, соғлиғининг ҳолати  ва  жисмоний тайёргарлиги  бўйича ИИО ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлиши, муддатли ҳарбий хизматни ёки СЧЗда хизматни ёхуд олий таълим муассасасида ҳарбий тайёргарликни ўтаган бўлиши, шунингдек жамоатчилик тузилмасида камида бир йил ишлаган бўлиши керак.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 10.10.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Курс валют

2017-11-14
  • USD:8069.29 (+1.67) сум
  • EUR:9403.14 (+35.83) сум
  • RUB:136.26 (--0.36) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.