Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилди

07.06.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 292-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор Президентнинг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони ҳамда «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Қарор билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низом (1);
  • Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси тўғрисидаги низом (2).

 

Низом (1) қуйидагиларни белгилайди:

  • вазирликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
  • вазирликнинг тизими, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари;
  • вазирлик, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги;
  • вазирлик, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларининг асосий функционал вазифалари ҳамда жавобгарлиги;
  • вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш, шунингдек, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби;

 

Вазирликнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • маҳаллаларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
  • нуроний ва кексаларни маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик сингари анъаналарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга кенг жалб этиш;
  • нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг ижроси, шу жумладан, ҳудудларда, айниқса, олис қишлоқларда кекса авлод вакилларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириб бориш;
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш;
  • фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

 

Низом (2) қуйидагилар билан боғлиқ муносабатлар асосида тартибга солинади:

  • «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва вазирлик томонидан жамғармага маблағлар тушишининг тўлиқлигини назорат қилиш тартиби;
  • жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари;
  • Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири томонидан жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.