Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тузилмасида 1 257 нафар ходим ишлайди

04.03.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 1.03.2022 йилдаги «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-147-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 1.03.2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаси;
  • Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони:

- 54 нафар штат бирлигидан иборат Вазирлик марказий аппаратининг тузилмаси;

- 168 нафар штат бирлигидан иборат вилоят бошқармаларининг намунавий тузилмаси;

- 1 035 нафар штат бирлигидан иборат туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмаси.

 

2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла раисининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:

  • хонадонлар сони 500 тагача бўлганда – МҲЭКМнинг 4 баравари миқдорида;
  • 501 тадан 1 000 тагача бўлганда – МҲЭКМнинг 4,5 баравари миқдорида;
  • 1 000 тадан ортиқ бўлганда – МҲЭКМнинг 5 баравари миқдорида.

 

Фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалла раисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15%и миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах