Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПо каким правилам составлять финотчетность за 2024 год Если нерезидент оказывает транспортные услуги юрлицу Узбекистана Как учесть поступление основных средств по импорту с 1 января 2025 года Как учесть поступление ОС, полученных в обмен на другие ОС после 1 января 2025 года

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг функция ва вазифалари белгиланди

20.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2022 йилдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 195-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг  2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар)ларда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилган.

 

Бундан ташқари, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилган.

 

Президентнинг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига мувофиқ Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилган.

 

Ҳужжат билан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди, у қуйидагиларни назарда тутади:

  • Агентликнинг мақоми;
  • вазифалари ва функциялари;
  • ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
  • Агентлик фаолиятини ташкил этиш;
  • Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари.

 

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази тўғрисидаги намунавий низом;
  • Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом;
  • Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низом;
  • “Онлайн маҳалла” электрон платформасига маълумотлар базаси интеграция қилинадиган ҳамда ушбу интеграциялашган тизимдан реал вақт режимида фойдалана оладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.