Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак ПУ может распоряжаться недвижимым имуществомКому не придется обновлять кассовую онлайн-технику до 2023 года ГНК уточнил, как уплатить 1% налога на имущество и налога на землю Кто платит налог на имущество юридических лиц Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди

28.12.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 24.12.2021 йилдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-62-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони ва 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппарати тузилмасига иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилади. Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилади.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
  • маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;
  • ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ва бошқалар.

 

Агентлик таркибида Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ва  унинг фаолиятини мувофиқлаштириш Бўлими ташкил этилади. 2022 йил 1 январдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун субсидиялар бериш йўналишидаги вазифа ва функциялари Жамғармага ўтказилади.

 

Бир ой муддатда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилинган "Онлайн маҳалла" электрон платформаси ишга туширилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Агентликнинг ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппарати тузилмаси;
  • Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг тузилмаси;
  • туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказларининг намунавий тузилмаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.