Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Маҳалладан тавсифнома ва маълумотномаларнинг 3 та тури бекор қилинмоқда

08.10.2018

Читать на русском языке

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 3.10.2018 йилдаги “Фуқароларнинг ўзини  ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган  тасдиқловчи  ҳужжатлар  турларини тубдан қисқартириш  бўйича  чора-тадбирлар  тўғрисида” 789-сон қарорида назарда тутилган.

 

Биринчидан, 15 октябрдан давлат хизматлари кўрсатилишида  фуқароларнинг ўзини  ўзи  бошқариш органлари томонидан бериладиган қуйидаги фактларни тасдиқловчи  ҳужжатлар талаб қилинмайди:

  • шахснинг  яшаш  жойи  бўйича  (прописка қилинганлиги)  яшаётганлиги;
  • шахснинг ишсизлиги;
  • болани,  ёлғиз  шахсларни,  пенсионерларни  ва  ногиронларни  парвариш қилганлиги ҳақида.

 

Давлат  хизматлари кўрсатилиши жараёнида  яшаш  жойи  бўйича  (прописка қилинганлиги) яшаётганлиги  ҳамда  унинг ишсизлиги тўғрисидаги маълумотлар ИИВ  ҳамда  Бандлик  ва  меҳнат  муносабатлари  вазирлиги  органларидан, шу жумладан  идоралараро  электрон  ҳамкорлик  орқали  сўраб олинади.

 

Худди шу санадан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган шахснинг  тавсифномаси бекор қилинади.

 

Иккинчидан, 2020  йил  1 январдан бошлаб,  давлат  хизматларини кўрсатиш  жараёнида  оила  таркиби,  шу  жумладан  қариндошлик даражаси  ва фуқаронинг  оилавий аҳволи  ҳақидаги  маълумотлар фақат ФҲДЁ органларидан  сўраб олинади.

 

Учинчидан, 2  ой  муддатда фуқароларнинг ўзини  ўзи бошқариш  органлари  томонидан тасдиқловчи  ҳужжатларни, уларни беришнинг аниқ  муддатларини  ва  бепyллигини назарда  тутган  холда,  фуқароларга тақдим қилиш  тартибини  ишлаб  чиқишлари  ва  тасдиқлашлари керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_