Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

Маҳаллалар, секторлар ва Халқ қабулхоналари узвий равишда ишлайди

04.04.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 2.04.2019 йилдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5700-сон Фармони қабул қилинди.

                

Янги тизим, лавозимлар ва тузилма

 

Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича ҳамкорлик қилишнинг янги тизими: «маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла» жорий қилинмоқда. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
  • ҳар чоракда жамоатчилик назоратининг натижалари, аниқланган муаммолар тўғрисида умумлашган маълумотлар, шунингдек, тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш бўйича таклифларни халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш;
  • аниқланган муаммоларни умумлаштириш ҳамда ҳал этиш мақсадида электрон ахборот алмашиш тизимини жорий этиш;
  • жойларда ижтимоий-иқтисодий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш ва уларнинг ижросини таъминлашда тизимли ҳамкорликни ўрнатиш.

 

Маҳалла тузилмасига (жамоатчилик асосида) фуқаролар йиғини раиси ўринбосари – ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи, шунингдек тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчи сингари янги лавозимлар жорий этилмоқда.

 

Кекса авлод вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар нафақадаги ходимларининг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари ташкил этилади.

 

Назоратнинг янги тартиби

 

Маҳаллалар ишини мониторинг қилишнинг янги механизми жорий этилмоқда, у фуқаролар йиғинлари раислари зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклайди:

 

биринчидан, ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб бориш. Энг долзарб муаммолар улар томонидан тегишли дастурларда инобатга олиш учун тавсия этилади;

 

иккинчидан, мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари натижаси юзасидан (ёзма равишда) секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига маълумот киритиш. Маълумотларда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар, уларнинг юқори турувчи ташкилотларига эса мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш масаласи кўриб чиқилади.

 

2019 йил 1 июндан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари фуқаролар йиғинлари ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузадилар ва бекор қиладилар.

 

2 ой муддатда фуқаролар йиғинлари, уларнинг ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш мезонлари ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан рағбатлантириш тартиби ишлаб чиқилади.

 

Иш ҳақи индексацияланади

 

Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи фонди 2019 йилда босқичма-босқич оширилади:

  • 1 майдан – 1,25 баравар;
  • 1 октябрдан – 1,2 баравар.

 

Норма ижодкорлиги фаолиятининг истиқболи

 

Бир қатор қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда, улар сирасида қуйидаги ҳужжатлар ҳам бор:

 

а) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик ҳамда фуқаролар йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси;

 

б) қуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун:

  • фуқаролар йиғинлари органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда эскирган механизмларни бартараф этишни;
  • фуқаролар йиғинлари органларида «замонавий менежмент» тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолият йўналишлари, вазифалари ва жавобгарлик доирасини аниқ белгилашни;
  • фуқаролар йиғинларининг мутасадди давлат органларига мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилларини мустаҳкамлашни;
  • фуқаролар йиғини раисининг ижтимоий ҳимояси, улар фаолиятининг кафолатлари ва фарқлаш белгисини.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.