Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Рассрочка по-новому: что изменится для торговых предприятий Спецрежим «Вход в бизнес без лицензии»: что это значит для бухгалтера Как рассчитывать НДФЛ с учетом льгот Как рассчитывать НДФЛ с учетом льгот

Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.

25.06.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 24.06.2026 йилдаги ПФ-116-сон "Маҳалла бошқарувини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

 

2026 йил "Маҳалла ва бутун жамиятни ривожлантириш йили" деб эълон қилиниши муносабати билан маҳалла институтини янада мустақил ва халқчил тузилмага айлантириш вазифаси қўйилмоқда.

 

Мақсадлар:

• маҳалла институтининг ролини ошириш ва "маҳалла еттилиги"нинг самарадорлигини ошириш;

• маҳаллаларни ишсизлик, камбағаллик, жиноятчилик ва оилавий ажримлардан холи ҳудудга айлантириш;

• маҳаллалар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш;

• маҳалланинг давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан изчил ҳамкорлиги;

• маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят – республика тизимини такомиллаштириш.

 

Маҳаллалар фаолиятини рақамлаштириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш

 

"Рақамли маҳалла" электрон платформасида вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинади. Бу сунъий интеллект ёрдамида мурожаатларни танлаш ва уларни ижрочиларга тақсимлаш имконини беради.

 

Маҳаллалар инфратузилма, тадбиркорлик, камбағаллик, ишсизлик, жиноятчилик, низоли оилалар, аҳоли мурожаатлари асосида "қизил", "сариқ", "яшил" тоифаларга ажратилиб, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича мониторинг олиб борилади.

 

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси бюджетидан Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармасига ҳар йили 200 млрд сўм ажратилади ва ушбу маблағлар тасдиқланган йўналишларга сарфланади.

 

Қуйидагилар Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасини шакллантиришнинг қўшимча манбалари этиб белгиланди:

• 2026 йил 1 июлдан бошлаб – маҳалла ҳудудида санитария қоидаларини бузганлик ва ноқонуний қурилишлар учун ундириладиган жарималарнинг 10 фоизи;

• 2027 йил 1январдан бошлаб –жисмоний шахслардан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ундириладиган маблағларнинг 15 фоизи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи бундан мустасно);

• маҳалладаги ҳудуди 5 минг квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағлар.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан бошлаб:

• маҳалла биноларининг бўш турган хоналари "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилади;

• биноларни ижарага беришдан тушган маблағлар маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ва ривожлантиришга йўналтирилади.

 

Тасдиқланганлар:

• "маҳалла еттилиги" аъзоларининг асосий ва ҳамкорлик вазифалари;

• Маҳалла фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси";

• Маҳалла фаолиятини ривожлантириш бўйича республика комиссияси таркиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова